24.08.2024 08:35
4897
«Челси» ва «Наполи» Лукаку трансфери бўйича келишувга эришди. Трансфер қиймати маълум

«Челси» ва «Наполи» Ромелу Лукаку трансфери бўйича келишиб олишди.

Фабрицио Романога кўра, трансфер қиймати 30 млн еврони ташкил этади ва яна 15 млн евро бонуслар ҳам бор. 

Белгиялик 31 ёшли форвард неаполликлар билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Ўтган мавсумда Лукаку «Рома»да ижарада ўйнади ва 47 та баҳсда 21 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар