24.08.2024 08:41
1856
«Барселона» Пау Виктор билан узоқ муддатли шартнома имзолади

«Барселона» Пау Виктор билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

22 ёшли форвард 2029 йилгача мўлжалланган битим тузди.

Ўтган мавсумда Виктор «Барса»нинг иккинчи жамоасида ижарада ўйнади, аслида «Жирона»га тегишли эди. Каталония клуби уни ҳамшаҳаридан 3 млн еврога сотиб олди.

Бу мавсумда ҳужумчи «Валенсия»га қарши Ла Лиганинг 1-тур баҳсида (2:1) 4 дақиқа ҳаракат қилди.

Испаниялик ҳужумчи ўтган мавсумда 3-дивизионда «Барса»нинг иккинчи жамоаси учун 39 ўйинда 20 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар