24.08.2024 18:29
2822
Теглар
АПЛ. «МЮ» 90+5-дақиқада тўп ўтказиб, «Брайтон»га мағлуб бўлди

Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган дастлабки ўйинда «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Брайтон»дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. 

Биринчи бўлимда Уэлбек собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этган бўлса, иккинчи бўлимда Амад мувозанатни тиклади. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Педро мезбонларга ғалаба келтирган тўпни киритди. 

Ғалабадан сўнг «Брайтон» очколарини 6 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. Тен Ҳаг жамоаси 3 очко билан ҳозирча 8-поғонада. 

АПЛ. 2-тур

Брайтон Манчестер Юнайтед 2:1

24 август, «Амекс»

Голлар: Уэлбек (32), Педро (90+5) — Амад (60).

Брайтон – Стил, Данк, ван Ҳекке, Велтман, Ҳиншелвуд, Гилмор (Айяри, 90), Милнер (Балеба, 73), Митома (Адингра, 90), Жоао Педро, Минте (Рюттер, 90), Уэлбек (Энсисо, 79).

Манчестер Юнайтед – Онана, Далот, Мартинес, Магуайр (де Лигт, 79), Мазрауи, Майну, Каземиро, Маунт (Зиркзе, 46), Рэшфорд (Гарначо, 65), Амад (Антони, 90), Фернандеш (Мактоминей, 79).

Огоҳлантиришлар: Диалло (76), Майну (78), ван Ҳекке (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар