24.08.2024 23:35
2317
Теглар
АПЛ. «Арсенал» «Астон Вилла»дан устун келиб, ўтган мавсумдаги мағлубиятлар учун реванш олди

Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Арсенал» «Астон Вилла» меҳмони бўлди ва қийин баҳсда Троссар ҳамда Партининг голлари эвазига ғалаба қозонди. 

Белгиялик яримҳимоячи захирадан майдонга тушганидан икки дақиқа ўтар-ўтмас, ҳисобни очди. Парти эса фарқни иккитага етказди. Бунгача — ҳисоб 0:0 бўлаётганда Райя супер сейвлари билан жамоаси жонига ора кирди. 

Эътиборлиси, «тўпчилар» ўтган мавсумда Эмери жамоасига икки ўйинда ҳам ютқазишганди. 

Артета жамоаси очколарини 6 тага етказиб, тўплар нисбатига кўра 3-ўринга жойлашди. «Астон Вилла» 3 очко билан 12-поғонада. 

АПЛ. 2-тур

Астон Вилла Арсенал 0:2

24 август, «Вилла Парк»

Голлар: Троссар (67), Парти (78).

Астон Вилла – Мартинес, Дин (Матсен, 76), Пау Торрес, Конса, Кэш (Неделкович, 16), Макгинн (Рэмзи, 65), Тилеманс, Онана (Баркли, 76), Бэйли, Уоткинс (Дуран, 65), Рожерс.

Арсенал – Райя, Тимбер (Калафиори, 79), Габриэл, Салиба, Уайт, Райс, Парти, Эдегор, Ҳавертц, Мартинелли (Троссар, 65), Сака (Нелсон, 88).

Огоҳлантиришлар: Райс (45+3), Габриэл (57), Онана (72), Эдегор (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар