23.08.2024 12:42
627
Теглар
«Лидс» «Алмерия»дан Рамазонини сотиб олди

Ларжи Рамазони фаолиятини Англияда давом эттиради.

«Лидс» «Алмерия»нинг белгиялик 23 ёшли яримҳимоячиси билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, келишувнинг умумий қиймати бонуслар билан бирга 11,7 млн еврони ташкил қилган. Шунингдек, испан клуби футболчининг кейинги трансферидан 15 фоиз улуш олади.

Рамазони ўтган мавсумда Ла Лигада 29 ўйинда 3 гол ва 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар