23.08.2024 09:16
3603
Теглар
Куртуа Тедеско қўл остидаги Белгия миллий жамоасида ўйнамаслигини эълон қилди

Тибо Куртуа Доменико Тедеско қўл остида миллий жамоада ўйнамаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июн ойида Белгия миллий жамоаси дарвозабони ва бош мураббийи ўртасида келишмовчиликлар юзага келган, натижада Куртуа Эстония билан Евро-2024 саралаш ўйини олдидан кутилмаганда жамоани тарк этганди.

«Белгияликлар ва жамоамизнинг барча мухлисларига мурожаат қилмоқчиман. «Қизил иблислар»ни қўллаб-қувватлаган барча каби мен ҳам ўз мамлакатимни майдонда ҳимоя қилишдан фахрланаман. Миллий жамоа либосини кийишни катта шараф деб биламан. Ҳатто энг катта орзуларимда ҳам уни 100 мартадан ортиқ кийишни тасаввур қила олмасдим.

Афсуски, мураббий билан суҳбат ва кўп ўйланишлардан сўнг унинг қўл остида Белгия миллий жамоасига қайтмасликка қарор қилдим. Олдинга қараб айтаманки, унга бўлган ишончим муҳитни сақлаб қолишга ёрдам бермасди.

Айрим мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлганимдан афсусдаман. Лекин ишончим комилки, бу — жамоа учун энг яхши вариант, чунки бу баҳсларни якунлайди ва жамоага ўз мақсадларига эришишга эътибор қаратиш имконини беради. Доимий қўллаб-қувватлаганингиз, севгингиз ва тушунганингиз учун раҳмат», — деб ёзди «Реал» дарвозабони ижтимоий тармоқларда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар