23.08.2024 16:16
5271
Теглар
Кейн болалигидаги кумирларини айтди

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн болалигида қайси футболчиларнинг ўйинларини ёқтирганини айтди.

«Менга инглиз ҳужумчиси Тедди Шерингҳэм ёқарди. Кейинчалик Дэвид Бекҳэм каби футболчилар кумирларим бўлди. Болалигимда Бекҳэм нима деса, қилган бўлардим. 

Энди мен кўплаб болалар учун намунаман ва уларга ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан», — деди Кейн Х ижтимоий тармоғида. 

31 ёшли инглиз футболчилик фаолиятида Лондоннинг «Тоттенҳэм» ва «Бавария» клубларида, шунингдек, ижара асосида бир қатор жамоалар – «Лейтон Ориент», «Миллуолл», «Норвич» ва «Лестер»да ўйнаган. У Англия миллий жамоасининг энг яхши тўпупари саналади — 98 ўйинда 66 гол.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар