23.08.2024 22:12
2345
Теглар
Гвардиола: «Эртага ўйнашимиз керак бўлса, Илкай ҳамма нарсани билади. Унга мослашишга вақт керак эмас»

Пеп Гвардиола Илкай Гундўғаннинг қайтганидан хурсандлигини билдирди.

Германиялик яримҳимоячи «Барселона»даги бир мавсумдан сўнг инглиз клубига қайтди.

«Илкай ўтган мавсумда «Барселона»да жуда яхши ўйнади ва бу футболчининг қанчалик рақобатбардош эканлигини биламан.

Менга унинг хусусиятлари ёқади, у орқали биз ажойиб алтернативга эга бўламиз.

Илкай ҳамма нарсани билади, шунинг учун унга мослашишга вақт керак эмас. Агар эртага ўйнашимиз керак бўлса, у барчасини билади. У доим тўғри позицияда ҳаракат қилади. 

Унинг қайтганидан ҳамма ҳаяжонда ва хурсанд. Ишончим комилки, мухлислар ҳам худди шундай фикрда», — дейди «шаҳарликлар» устози.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи 2016 йилдан 2023 йилгача ҳам «Ман Сити»да ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар