24.08.2024 01:39
3330
Теглар
Бундеслига драматик старт олди. «Байер» «Боруссия М»га 90+11-дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетди

Германия чемпионатида янги мавсум драматик баҳс билан бошланди. 

Амалдаги чемпион «Байер» Мёнхенгладбахда «Боруссия М» билан тўқнаш келиб, асосий вақтда икки тўп фарқидаги устунликни бой берди. Аммо якунда, 90+11-дақиқада гол урди ва худди ўтган мавсумда кўп бор кузатилгани каби характерли ғалабага эришди. 

Бундеслига. 1-тур

Боруссия М Байер 2:3

23 август, «Боруссия Парк»

Голлар: Элведи (59), Кляйндинст (85) — Жака (12), Виртц (38, 90+11). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти:  Виртц (90+11).

Боруссия М – Омлин, Нетц (Кяродиа, 90+5), Элведи, Итакура, Скалли, Вайгль, Райтц (Зандер, 71), Штегер, Онора (Лайнер, 90+5), Плеа (Чванчара, 71), Кляйндинст (Нгуму, 90+5).

Байер – Градецки, Инкапиэ, Та, Тапсоба, Виртц, Ҳофманн (Терре, 65), Грималдо, Фримпонг, Андрих (Алеиш Гарсия, 82), Жака, Бонифасе (Адли, 82).

Огоҳлантириш: Лайнер (90+13).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар