23.08.2024 14:25
1101
Алонсо Бундеслига ҳақида: «Бавария» — фаворит, «Байер» эмас. Мақсадимиз — кучли тўртликда қолиш»

Хаби Алонсо «Байер»ни чемпионликка даъвогар деб ҳисобламайди.

«Мутахассисларнинг айтганлари мен учун муҳим эмас. Биз фаворит эмасмиз. Фаворит — ҳамон «Бавария».

Биз яхши ўйнаб, мавсумни яхши бошлашни истаймиз. Мақсадимиз — яхши кайфият, яхши ғоялар ва яхши фикрлаш. Бу қаерга олиб боришини кейин кўрамиз. 

Мақсад — кучли тўртликда қолиш. Бу реалистик. Бизда яхши таркиб бор ва ўйинма-ўйин олдинга интилишимиз керак», — деди леверкузенликлар устози. 

Ўтган мавсумда «Байер» «Штутгарт»ни 17 очкога, «Бавария»ни эса 18 очкога ортда қолдириб, тарихда илк бор Германия чемпиони бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар