22.08.2024 11:03
13636
«У менга ўхшайди» — Платини жаҳоннинг энг яхши футболчисини айтди

Мишел Платини Жуд Беллингҳэмни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблайди. 

«Энди Месси ва Роналду йўқ, Мбаппе ва Ҳоланд эса ҳужум якунловчилар. Мен Беллингҳэмни танлайман. У менга ўхшайди: бутун майдон бўйлаб ўйнайдиган ва гол урадиган ўнлик. У Де Брюйне ва Модрич ўрнини эгаллади. 

Родри кўпроқ Пирлога ўхшайди. Бундай ўйинчи футболни яхши кўрадиганлар учун. Бугун мен мураббийлардан кўра кўпроқ футболчиларга қарайман, чиройли ҳаракатларни кўришни истайман», — дейди «Ювентус» клуби ва Франция миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар