22.08.2024 19:13
3245
Теглар
Триппиер «Нюкасл»дан кетишни истамоқда

Киран Триппиер «Нюкасл»ни тарк этмоқчи, дея хабар қилмоқда инсайдер Дэвид Орнштейн.

Таъкидланишича, англиялик ҳимоячи мунтазам ўйин амалиёти берадиган клубга ўтмоқчи. 

33 ёшли футболчининг хизматларига «Эвертон» қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, Ливерпул клуби Киранни ижарага олиш устида ишламоқда.

Маълумот учун, Триппиернинг «Нюкасл» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 10 млн еврога тенг.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар