22.08.2024 15:38
6579
Тер Стеген Нойернинг миллий жамоадан кетишига муносабат билдирди

Марк-Андре тер Стеген Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган «Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер билан хайрлашди.

«Германия миллий жамоасидаги муваффақиятли фаолиятинг билан табриклайман.

Абадий жаҳон чемпиони ва немис футболининг афсонаси бўлиб қоласан!» — деб ёзди «Барселона» дарвозабони.

Энди 32 ёшли тер Стеген Германиянинг асосий посбонига айланиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар