22.08.2024 12:17
2459
Серхи Роберто «Комо»га ўтмоқда

Серхи Роберто «Комо»га ўтишга яқин турибди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, томонлар келишувга яқинлашишмоқда ва ҳозир якуний тафсилотларни муҳокама қилишмоқда.

«Барселона»ни тарк этган ҳимоячи билан 2 йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда. У Италияга пайшанба куни етиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Комо»ни Роберто билан бирга «кўк-анорранглилар» сафида ўйнаган Франсеск Фабрегас бошқаради. 

Шунингдек, инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Комо» «Манчестер Сити»га яримҳимоячи Максимо Перронени ижарага олиш бўйича расмий таклиф билан чиқмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар