22.08.2024 16:10
1260
Манба: «Арсенал» Лукман учун 50 млн евро беришга тайёр. «Аталанта» кўпроқ хоҳламоқда

«Арсенал» Адемола Лукман учун 50 млн евро ва бонуслар беришга тайёр.

Журналист Алфредо Педулла хабарига кўра, «Аталанта» 26 ёшли ҳужумчиси учун 65-70 млн евро талаб қилмоқда.

Шу билан бирга бергамоликлар Лукманга клуб билан амалдаги шартномасини яхшиланган шартлар асосида узайтиришни таклиф қилмоқда. Янги келишувга кўра, нигериялик футболчининг маоши йилига 3,5 млн еврони ташкил қилиши мумкин.

Ўтган мавсумда ҳужумчи «Аталанта» сафида барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар