22.08.2024 11:37
4399
«Ман Сити» Алвареснинг ўрнини япониялик ҳужумчи билан тўлдирмоқчи

«Манчестер Сити» «Селтик» ҳужумчиси Кёго Фуруҳасини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, «шаҳарликлар» 29 ёшли японни «Атлетико»га ўтган Хулиан Алварес ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритган. Бироқ трансфер бўйича якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ.

Фуруҳасининг «Селтик» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Ҳужумчи ўтган мавсумда Шотландия чемпионатида 38 ўйинда 14 гол ва 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар