22.08.2024 22:56
689
Теглар
Кейн: «ЕЧЛ, Бундеслига ва миллий жамоа билан йирик турнирларни ютишни орзу қиламан»

Ҳарри Кейн «Бавария»га ўтганидан сўнг совринлар ютиш учун курашиш имкониятига эга бўлганини айтди.

— «Бавария»га ўтишингизнинг асосий сабаби нима эди? 

— Мен доим ўз олдимга имкониятларимни яхшилаш ва ривожлантиришни мақсад қилиб қўйганман. Энг юқори савияда ўйнашни, Чемпионлар Лигасида иштирок этишни ва совринлар учун курашишни хоҳлардим. «Бавария»га ўтганимдан кейин буни амалга ошириш имкониятига эга бўлдим.

Янги мавсумдаги мақсадингиз нима? 

— Иложи борича кўпроқ совринларни қўлга киритиш. «Бавария» билан Бундеслига ва ЕЧЛда ғолиб чиқишни орзу қиламан. Шунингдек, миллий жамоа билан ҳам йирик турнирларда ғолиб бўлишни истардим, — деб жавоб берди англиялик ҳужумчи «Бавария» болалар клубининг саволларига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар