22.08.2024 18:03
1813
Канселу «Ал Ҳилол»га ўтишга яқин. Унга 3 йил учун 70 млн евро таклиф қилинди 

Жоау Канселу «Ал Ҳилол»га ўтишга яқин турибди.

А Bola хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби ва «Манчестер Сити» португалиялик футболчини 40 млн еврога трансфер қилиш бўйича келишувга эришган.

Шартнома 3 йилга тузилиши ва Канселу бу вақт ичида 70 млн евро ишлаб олиш мумкин. 

Таъкидланишича, Канселу ўтган мавсумда «Барселона»да ижарада ўйнаган ва шу клубда қолмоқчи эди. Аммо каталонияликлар молиявий сабаблар туфайли 30 ёшли ҳимоячини сотиб ололмаслиги маълум бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар