22.08.2024 20:00
1322
Теглар
Хамес Мадридда. Футболчи «Райо Валекано» билан шартнома тузади

Хамес Родригес «Райо Валекано»га ўтишга яқин турибди.

Колумбиялик футболчи аллақачон Мадридга учиб борган ва у ерда келишув якунланишини кутмоқда.

Ўтган мавсумда Хамес «Сан-Паулу»да ўйнади. Кейин 33 ёшли яримҳимоячи Бразилия клуби билан шартномасини бекор қилди ва «Райо»га эркин агент сифатида ўтади.

Хамесга Ла Лига бегона эмас. У «Реал»да ўйнаган ва 125 та ўйинда 37 та гол урган ва 42 та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар