22.08.2024 20:44
1266
Теглар
Фабрицио Романо Микел Меринонинг «Арсенал»га ўтишини тасдиқлади

«Арсенал» «Реал Сосиедад» яримҳимоясиси Микел Мерино трансферини ҳал қилди. 

Лондон клуби испаниялик яримҳимоячи учун 32 млн евро тўлайди, яна 5 млн евролик бонуслар кўзда тутилган. 28 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома тузилади.

Мерино шу ёзда Испания билан Европа чемпиони бўлди. У ўтган мавсумда Ла Лигада 32 ўйинда 5 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар