21.08.2024 21:20
6668
Теглар
ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқичи олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларининг сариқ карточкаси бекор қилинди

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидаги дастлабки тур учрашувларини ўтказиб юборувчи футболчи ва расмийлар номига аниқлик киритди.

Унга кўра, ташкилот ЖЧ-2026 аввалги босқичидаги сариқ карточкалар фақатгина биттани ташкил этса, бекор қилинишини маълум қилган. Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси сафида футболчи ҳамда расмийларга кўрсатилган сариқ карточкалар бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 5 сентябь куни КХДРга қарши ўйин билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди. Баҳс «Бунёдкор» стадионида соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар