21.08.2024 14:08
1222
Теглар
Жаҳон чемпиони Акуня «Ривер Плейт»га ўтди

Чап қанот ҳимоячиси Маркус Акуня ватанига қайтди. 

«Ривер Плейт» «Севиля»нинг 32 ёшли футболчисини 2,25 млн еврога сотиб олди. 

Шартнома 2027 йил 31 декабргача мўлжалланган. 

Акуня Аргентина миллий жамоаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Шунингдек, икки бор Копа Американи ва клублар миқёсида Европа Лигасини ютган.

Ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада 21 ўйинда 1 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар