21.08.2024 18:54
1388
Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Мануэл Нойер миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

«Бавария»нинг 38 ёшли дарвозабони ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали халқаро фаолиятини якунлагинини маълум қилган.

«Раҳмат, Германия! Миллий жамоа либосини кийганимдан доим хурсанд бўлганман», – дея ёзади Нойер.

Маълумот учун, Нойер 2009 йилдан буён Германия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У немислар сафида 124 ўйинда майдонга тушиб, ЖЧ-2014 чемпионлигини қўлга киритган.

Аввалроқ, Нойер миллий жамоадаги фаолиятини давом эттириши ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар