21.08.2024 10:47
1608
«Насаф» чемпионликка навбатдаги қадамни ташлади. «Жар»даги ўйиндан фотожамланма 

20 август куни Суперлиганинг қолдирилган 14-турида «Насаф» Тошкентда «Олимпик» меҳмони бўлиб, 66-дақиқада Бобур Абдухолиқов ва 90+6-дақиқада Жамбули Жигаурининг томонидан урилган голар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қарши клуби очколарини 35 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади ва чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари энг яқин таъқибчиси «Сўғдиёна»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда. 

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов «Жар» стадионида ўтган баҳсдан фотожамланма тайёрлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар