21.08.2024 19:48
679
Мартинес «Астон Вилла» билан келишувни 2029 йилга қадар узайтирди

«Астон Вилла» жамоа дарвозабони Эмилиано Мартинес билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Аргентина миллий жамоасининг 31 ёшли голкипери Бирмингҳем клуби билан амалдаги келишувини 2029 йилга қадар узайтирган.

Эмилиано Мартинес 2020 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У якунланган мавсумда АПЛда 34 ўйинда майдонга тушиб, 9 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар