21.08.2024 12:03
779
Луис Жуниор «Вилярреал» тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланди

Луис Рейс Жуниор «Вилярреал» тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланди.

Испания клуби 23 ёшли бразилияликни «Фамаликан»дан сотиб олганини эълон қилди. Шартнома 2030 йилгача мўлжалланган.

Маrca хабарига кўра, «Вилярреал» 12 млн евро тўлаган. Улар аввал ҳеч қачон дарвозабонлар учун бунча тўлашмаганди.

Жуниор ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 33 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар