21.08.2024 22:38
4738
Теглар
Лапорта: «Молиявий фэйр-плей борасида ўтган мавсумдагидан яхшироқ ҳолатдамиз»

«Барселона»нинг Илкай Гундўғаннинг трансфери масаласида юритган сиёсати футбол жамоатчилигида Лапортанинг «молиявий ричагларни тушириш» сиёсати ўзини оқламади, деган таассурот уйғотмоқда.

Бартомеудан клубни қабул қилиб олганига яқинда 4 йил тўлади ҳамки клуб янги трансферларни рўйхатдан ўтказиш учун муҳим футболчиларни кетказишга мажбур бўлмоқда.

Шу йилнинг февралида Жоан Лапорта: «Агар бюджет режаларини тўлиқ амалга ошира олсак, «Барселона» тарихидаги энг қоронғу эра поёнига етади», деганди. 2 ой аввал эса «клуб молиявий ҳолати барқарор ҳолатга яқин» эканини маълум қилганди.

«Барса» мухлислари узоқ вақтдан бери клубдаги оғир ҳолатга сабр қилиб келаётганларини тушуниб турибмиз ва биз ҳам бошқарувни қўлга олган пайтимиздаги талотўпни эпақага келтириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилмоқдамиз. Молиявий ҳисоботларимиз ушбу мавсумдан эътиборан позитив кўрсаткичларга ўтди ва тез орада 1:1 қоидасига (Ла Лига молиявий фэйр-плей бўлиб, клубларнинг даромадига тенг маблағли трансферларни амалга оширишига рухсат беради) қайтишга ҳаракат қиламиз.

Мен оптимист бўлиш билан бирга реалист одамман. Нима деётганим ва қилаётганимни яхши биламан. Бизнинг даромадларимиз ўсди ва харажатларимиз қисқарди, молиявий фэйр-плей борасида ўтган мавсумдагидан яхшироқ ҳолатдамиз», — деганди клуб президенти ёз аввалидаги интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар