21.08.2024 09:02
766
Фоден — PFA талқинига кўра АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси, Палмер — энг яхши ёш ўйинчи

Англия профессионал футболчилар иттифоқи (PFA) ўтган мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади. 

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Филипп Фоден энг яхши футболчи деб топилди. 24 ёшли инглиз соврин учун курашда Эрлинг Ҳоланд, Родри (иккаласи – «Манчестер Сити»), Мартин Эдегор («Арсенал»), Коул Палмер («Челси») аа Олли Уоткинсни («Астон Вилла») ортда қолдирди.

«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер эса энг яхши ёш ўйинчига айланди. 22 ёшли инглизга рақобатчилар орасида Букайо Сака («Арсенал»), Алехандро Гарначо, Кобби Майну (иккаласи – «Манчестер Юнайтед»), Майкл Олисе («Кристал Пэлас», ёзда «Бавария»га ўтди) ва Жоао Педро («Брайтон») бор эди.

Фоден ўтган мавсумда АПЛда 19 гол ва 8 ассистни, Палмер эса 22 гол ва 11 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар