21.08.2024 17:40
1249
Феликс «Челси»га қайтиши ҳақида: «Дўстларим ва оиламга қачондир АПЛга қайтишимни айтгандим, бу амалга ошганидан хурсандман»

«Челси» билан 7 йиллик шартнома имзолаган Жоау Феликс клуб расмий сайтига дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Челси»га қайтганимдан чиндан ҳам жуда хурсандман ва бу ерда ишимни бошлашни интизорлик билан кутяпман. Жамоадаги аксарият ўйинчилар, ходимлар менга бегона эмас, уларни яна кўриб турганимдан хурсанд бўлдим. Бу ёқимли ҳолат.

Бу ерда тўп суриш менга ёққан ва дўстларим, оиламга қачондир яна Премьер-лигага қайтишимни айтгандим. Буни яна «Челси»га қайтиб амалга оширганимдан жуда хурсандман. Бу ажойиб», - дейди Феликс.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар