21.08.2024 17:08
1724
«Челси» Жоау Феликс трансферини эълон қилди

 Жоау Феликс «Атлетико»дан яна «Челси»га қайтди. Бу сафар ижарага эмас.

Лондон клуби расмий сайти 24 ёшли португалиялик хавбекнинг трансфери бўйича Мадрид клуби билан келишувга эришилганини эълон қилди. «Челси» ва Жоау ўртасида 7 йиллик шартнома имзоланди.

Аввалроқ, Лондон клуби трансфер учун Мадрид жамоаси ҳисоб рақамига 50 миллион евро ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Бонуслар билан келишув 55 млн еврога етиши мумкин.

Феликс ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказган, ундан аввалги мавсумни эса «Челси»да ўтказганди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси»дан Конор Галлаҳер «Атлетико»га ўтди. Мадрид клуби англиялик яримҳимоячининг трансфери учун 42 миллион евро тўлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар