21.08.2024 16:35
1207
Теглар
«Бетис» Рокени «Барса»дан ижарага олишга яқин. Каталония клуби «Спортинг» таклифини рад этди

«Барселона» ҳужумчиси Витор Роке «Бетис»га ўтишга яқин. 

Marca хабарига кўра, «Барселона» бразилиялик 19 ёшли форвард бўйича «Спортинг» клубининг 20 миллион евролик таклифини рад этган. Каталония клуби ҳозирда Рокени «Бетис»га ижарага бериш бўйича музокара олиб бормоқда. Томонлар келишувга эришишга яқин.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти Рокега ишонмоқда ва уни Португалияда эмас, Ла Лигада қолиб, Испанияга мослашиб олишини истамоқда.

Маълумот учун, Витор «Барселона» сафида 16 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар