21.08.2024 15:53
962
«Атлетико» Галлаҳер трансферини эълон қилди

«Атлетико» клуби «Челси» яримҳимоячиси Конор Галлаҳер трансферини эълон қилди.

Мадрид клуби англиялик футболчи билан 2029 йилга қадар шартнома имзолайди. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Конор Галлаҳернинг трансфери учун Мадрид клуби Лондон жамоаси ҳисоб рақамига 42 миллион евро ўтказиб беради.

Маълумот учун, Галлаҳер ўтган мавсумда жами 50 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 9та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар