20.08.2024 22:00
3454
Теглар
Суперлига. «Насаф» «Олимпик»ни мағлуб этиб, энг яқин таъқибчиси билан фарқни 5 очкога етказди

Суперлига 14-турининг қолдирилган баҳсида «Насаф» ғалабага эришди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари Тошкентда «Олимпик» меҳмони бўлиб, Бобур Абдухолиқов ва Жамбули Жигаурининг голи эвазига ғалаба қозонишди – 2:0.

Шу тариқа, «Насаф» 35 очко билан энг яқин таъқибчиси бўлиб турган 2-ўриндаги «Сўғдиёна» билан очколар фарқини 5тага етказди. «Олимпик» 20 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Суперлига. 14-турнинг қолдирилган ўйини

«Олимпик» — «Насаф» - 0:2

Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

ВАР: Илгиз Танташев

Голлар: Бобур Абдухолиқов 66, Жигаури 90+6.

«Олимпик»: 99.Эдем Неманов, 8.Нодир Абдихолиқов, 9.Акбар Ўктамов, 10.Фаррух Мухторов, 11.Анвар Алижонов (64.Самандар Қодиров, 75), 16.Риан Исломов (5.Мақсуд Аълохўжаев, 56), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Шаҳзод Тоиров, 44.Шерзод Комилов (19.Аҳмад Анваров, 70), 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов (9.Улуғбек Шарипов, 56), 77.Суннатилла Абдуллажонов (15.Муҳсин Бозоров, 46).

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 6.Муродбек Раҳматов (21.Дониёржон Назруллаев, 85), 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сиддиқов (88.Марко Станоевич, 85), 10.Бобур Абдухолиқов, 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (70.Жамбули Жигаури, 65), 32.Зоран Марушич (8.Зафармурод Абдираҳматов, 65), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (23.Куач Юэл, 79).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар