20.08.2024 13:50
1000
Теглар
Модрич ЖЧ-2026да ҳам ўйнашни режалаштирмоқда

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич Хорватия миллий жамоасининг Миллатлар лигаси доирасидаги Португалия ва Полша билан ўйинларига чақирув олди. 

Испаниянинг АS нашри Евро-2024дан кейинги иккиланишларга қарамай, 38 ёшли футболчи жамоада қолишга қарор қилгани ҳақида хабар берди.

Манбага кўра, Лука 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилади. У ўзини яримҳимояда сифатли ўринбосар топишда қийналаётган Хорватия миллий жамоаси учун муҳим шахс деб ҳисоблайди.

Златко Далич шогирдлари 5 сентябр куни Португалия, 8 сентябрда Полшага қарши баҳс олиб боради.

Бу мавсумда яримҳимоячи «Реал» сафида иккита ўйин ўтказди ва иккаласида ҳам захирадан майдонга тушди. 

Эслатиб ўтамиз, Модрич Хорватия сафида ЖЧ-2018да кумуш, ЖЧ-2022да бронза медалини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар