20.08.2024 23:21
2444
Теглар
«Ливерпул» Мамардашвилини 35 млн еврога сотиб олишга яқин – Sky Sports

«Ливерпул» клуби Грузия миллий жамоаси дарвозабони Георгий Мамардашвилини сотиб олишга яқин турибди.

Sky Sports хабарига кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти «Валенсия»га дарвозабон учун 30 млн евро ва яна 5 млнни бонус сифатида таклиф қилган.

Қайд этилишича, инглиз клуби трансферни амалга оширган тақдирда ҳам грузиялик голкипернинг испан клубида яна бир йил ижара асосида қолишига қарши бўлмайди.

Аввалроқ, «Валенсия» дарвозабони учун 40 млн евро сўраётгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар