20.08.2024 21:16
3113
Теглар
«Барселона» Гундўғанни «Манчестер Сити»га текинга қўйиб юборади – Романо

Илкай Гундўған «Барселона»дан «Манчестер Сити»га қайтишга яқин.

Инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти 33 ёшли германиялик хавбек билан текинга хайрлашишга рози бўлган. Икки томон ҳам товон пули тўламайди.

«Манчестер Сити» клуби айни дамда Илкайнинг агенти билан футболчининг шартнома шартлари бўйича музокара олиб бормоқда.

«Шаҳарликлар» устози Пеп Гвардиола Гундўғаннинг қайтишини маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, Илкай 2023 йилнинг ёзида Каталония клубига эркин агент сифатида қўшилганди. У 2016 йилдан буён Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилиб келган.

Аввалроқ, «Барса» президенти Жоан Лапорта Дани Олмони регистрациядан ўтказиш учун ҳам катта маошли ўйинчилардан бири саналмиш Гундўған билан хайрлашишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар