19.08.2024 14:57
791
Теглар
Янн Зоммер Швейцария миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Янн Зоммер миллий жамоадаги фаолиятини якунлади. 

35 ёшли посбон 2011 йилдан бери Швейцария сафида ўйнаб келарди. У жамоа таркибида 88 та баҳсда майдонга тушиб, 87 бор тўп ўтказиб юборган. 

Зоммер ҳозирда «Интер»да ўйнайди. У клублар миқёсида «Базел», «Боруссия М» ва «Бавария»да ҳаракат қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яримҳимоячи Жердан Шакири ҳам Швейцария миллий жамоасидаги фаолиятига якун ясаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар