19.08.2024 13:44
12226
Теглар
Уокер жаҳоннинг энг кучли уч ҳужумчисини айтди — Мбаппе иккинчи

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокердан жаҳоннинг энг яхши уч ҳужумчисини сўрашди.

Инглиз футболчиси Винисиусни энг юқори ўринга, Мбаппени иккинчи поғонага қўйди. Ямал учинчи ўринни эгаллади.

Уокернинг фикрича, Ямал учун бундай рўйхатда бўлиш аллақачон катта ютуқдир. 

«Ямалнинг бу футболчилар билан бир қаторда тилга олиниши кўп нарсадан далолат беради. Лекин барқарорликни кўришимиз керак. У асосий жамоада ҳали етарлича ўйнамаган», — дейди Уокер Sky Sports'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар