19.08.2024 17:20
5170
Теглар
«У дунёнинг энг яхши футболчисига айланишини билардим» — Роберто Карлос Месси ҳақида 

Роберто Карлос Лионел Месси ҳақида гапирди.

«Месси Каннаваро ва мени дриблинги билан доғда қолдирганида, ўйиндан сўнг Фабиога: «У қандай футболчи? Бу янги Марадона-ку», - дегандим.

Менга омад кулиб боқди — нафақага чиқишимга оз вақт қолган эди. Аммо кейинги авлод ҳимоячилари буни қандай уддалашди? Чунки Леога қарши ўйнаш жуда қийин.

Очиғи, у кун келиб дунёнинг энг зўр футболчисига айланишини ва келажакда ҳамма нарсани ютишини билардим. Мессига қарши ўйнашдан кўра, уни кўпроқ кузатганимдан хурсандман», — дейди бразилиялик собиқ ҳимоячи 90min билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар