19.08.2024 23:36
1567
Теглар
Гвардиола Гундўғаннинг қайтишига қарши эмас. «Ман Сити» футболчининг агенти билан алоқага чиққан

Илкай Гундўған «Барселона»дан «Манчестер Сити»га қайтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «шаҳарликлар» германиялик футболчининг агенти билан алоқада бўлиб турибди. Пеп Гвардиола Гундўғаннинг қайтишига қарши эмас ва клубдан бу вариантни кўриб чиқишни сўраган.

Аввалроқ, футболчининг ўзи ҳам Каталония клубидан Манчестер жамоасига қайтишни истаётгани ҳақида хабар берилганди. «Барса» Илкайни араб клубларига сотиб, Дани Олмонинг трансферини регистрациядан ўтказишни режалаштиргани ҳақида айтилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар