19.08.2024 10:08
4352
Гундўған «Ман Сити» билан алоқага чиқди. АПЛ чемпиони яримҳимоячининг қайтишига қарши эмас

Илкай Гундўған «Манчестер Сити»га қайтишни истамоқда.

33 ёшли яримҳимоячи «Барселона» раҳбариятига клубни тарк этиш истаги ҳақида маълум қилгани хабар берилганди. Catalunya Radio'га кўра, бир неча кун олдин германиялик футболчи ўзининг аввалги жамоаси билан боғланган. У «шаҳарликлар» сафига қайтиши мумкинми ёки йўқлигини аниқламоқчи бўлган.

Таъкидланишича, Англия чемпиони Гундўғаннинг қайтишига қарши эмас. У ўтган ёзда жамоани тарк этиб, «кўк-анорранглилар» сафига ўтганди. 

Яримҳимоячи «Барселона»нинг Ла Лигада илк ўйинини «Монако»га қарши Гампер кубоги баҳсида олган жароҳати туфайли ўтказиб юборди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар