19.08.2024 23:09
1495
Теглар
«Челси» Феликс трансфери бўйича «Атлетико» билан келишувга эришди

 Жоау Феликс «Атлетико»дан яна «Челси»га қайтмоқда. Бу сафар ижарага эмас.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Лондон ва Мадрид клублари 24 ёшли португалиялик хавбекнинг трансфери бўйича келишувга эришган. «Челси» Жоау билан 6 йиллик шартнома имзолайди.

Аввалроқ, Лондон клуби трансфер учун Мадрид жамоаси ҳисоб рақамига 50 миллион евро ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Бонуслар билан келишув 55 млн еврога етиши мумкин.

Феликс ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказган, ундан аввалги мавсумни эса «Челси»да ўтказганди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси»дан Конор Галлаҳер «Атлетико»га ўтмоқда. Мадрид клуби англиялик яримҳимоячининг трансфери учун 42 миллион евро тўлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар