18.08.2024 21:05
2544
Теглар
Суперлига. 5та гол урилган ўйинда «Сурхон» Андижондан ғалаба билан қайтди

Суперлига 16-тури доирасида «Андижон» ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган баҳсда меҳмонлар ҳисобда иккита тўп фарқи билан олдинда бўлса-да, мезбонлар 5 дақиқа ичида фарқни тенглаштиришди – 2:2.

Аммо орадан яна 4 дақиқа ўтиб Термиз жамоаси Ҳамиджоновнинг голи эвазига ғалабага эришди – 3:2.

Шу тариқа, «Сурхон» 22 очко билан 6-ўринга кўтарилди, Андижон жамоаси 19 очко билан 8-ўринга тушди.

Суперлига. 16-тур
«Андижон» - «Сурхон» 2:3

Бош ҳакам: Достон Мирзараимов
ВАР: Даврон Акмалов
Голлар: Рустам Турдимуродов 71, Владимир Бубаня 77 – Достон Турсунов 23, Абдуғафур Ҳайдаров 59, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов 80.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 8. Фарходбек Бекмуратов (18. Дамир Темиров, 61), 10. Илҳомжон Абдиғаниев (9. Леван Арвеладзе, 82) 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 21. Илдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 66. Илҳомжон Алижонов (13. Сардорбек Азимов, 67), 71. Бектемир Абдуманнонов (77. Рустам Турдимуродов, 67)  99. Шаҳром Самиев.
«Сурхон»: 16. Дилшод Йўлдошев, 3. Сунатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Нодирхон Неъматхонов, 5. Жамалдин Хожаниязов, 7. Достонбек Турсунов (15. Диёр Рамозонов,  84), 8. Ҳумоюн Шербутаев, 10. Дмитрий Плетнев, 11. Абдуғафур Ҳайдаров (19. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов,67), 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 66. Беҳрўз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов ( 27. Асилбек Жумаев, 67).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар