18.08.2024 11:25
2321
Теглар
«Байер» Германияда 2024 йилги барча совринларга эга чиқди

Хаби Алонсо мураббийлигидаги «Байер» 2024 йилги мавсумда Германиядаги барча совринларга эга чиқди.

Леверкузенликлар Германия чемпионати, мамлакат кубоги ва энди «Штутгарт»ни пеналтилар сериясида мағлуб (2:2, пен – 4:3) этиб, Германия Суперкубогини ҳам қўлга киритишди. 

Алонсо мураббийлик фаолиятида илк бор ушбу совринларга эга чиқди. 

«Байер» Европа лигасида ҳам финалга чиққан эди, аммо «Аталанта»га ютқазиб (0:3) қўйганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар