17.08.2024 12:00
527
«Тоттенҳэм» «Бёрнли»дан Одоберни сотиб олди

Вилзон Одобер фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттиради.

Лондон клуби «Бёрнли»нинг 19 ёшли яримҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришганини эълон қилди.

Франциялик футболчи «шпорлар» билан 2029 йилгача шартнома имзолади.

Ҳавбек фаолиятини «ПСЖ» академиясида бошлаган, сўнг «Труа»га ўтган ва ўтган ёзда АПЛ клубига қўшилганди. 

Одобер ўтган мавсумда «Бёрнли» сафида АПЛнинг 29 ўйинида 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар