17.08.2024 15:46
1284
Теглар
«ПСЖ» Дезире Дуэ трансферини эълон қилди

Дезире Дуэ «ПСЖ» футболчисига айланди. 

Франция чемпиони 19 ёшли вингер учун «Ренн»га 50 млн евро тўлади. Яна 10 млн евро бонуслар бор. 

Шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган. 

Аввалроқ ҳужумкор яримҳимоячига «Бавария» ҳам жиддий қизиқиш билдираётганди. 

Дуэ ўтган мавсумда Лига 1да 31 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар