17.08.2024 20:27
575
Теглар
Милнер АПЛда қаторасига 23 мавсум ўйнаб, рекорд ўрнатди

Жеймс Милнер АПЛда ўйнаган мавсумлари сони бўйича рекорд ўрнатди.

«Брайтон»нинг 38 ёшли яримҳимоячиси «Эвертон»га қарши АПЛ 1-тур баҳсида асосий таркибда майдонга тушди.

Бу — Милнер учун Премер-лигадаги 23-мавсум. У бу борада 22 мавсум ўйнаган Райан Гиггзни («МЮ») ортда қолдирди.

Қизиғи, Милнер «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Ҳурзелердан 7 ёш катта.

Англиялик футболчи 2002/03 йилги мавсумда «Лидс» сафида лигадаги дебютини ўтказган. Шунингдек, у «Нюкасл», «Суиндон», «Астон Вилла», «Манчестер Сити» ва «Ливерпул» клубларида ҳам ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар