17.08.2024 11:02
545
Теглар
«Лацио» Булайе Диа трансферини эълон қилди

«Лацио» «Салернитана»дан Булайе Диани ўз сафига қўшиб олди. 

Сенегал миллий жамоасининг 27 ёшли ҳужумчиси Рим клубига сотиб олиш мажбурияти билан икки мавсумга ижарага ўтди. Умумий шартнома 4 йилга тузилган.

Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, «Лацио» Дианинг ижараси учун 1 млн евро тўлаган, сотиб олиш қиймати эса 11 млн евро.

Ўтган мавсумда Диа А Серияда «Салернитана» таркибида 17 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. У март ойида интизомни бузгани ва ўринбосарлар сафида майдонга тушишдан бош тортгани учун жамоадан четлатилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар