17.08.2024 13:18
2755
Теглар
«Барселона» Гундўған ва Рафиняни сотмоқчи, де Йонгни олиб қолмоқчи

«Барселона» Илкай Гундўған ва Рафиняни сотиш ниятида.

Каталонияликлар бу футболчиларнинг трансферидан тушган маблағ клубнинг молиявий аҳволини сезиларли даражада яхшилашига ишончи комил. Иккала ўйинчи ҳам ёши туфайли Ҳанси Фликнинг лойиҳасида асосий ҳисобланмайди. 

27 ёшли Рафиня унинг учун 65 млн евро таклиф қилган Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди.

Саудия Арабистони ва Қатар жамоалари Гундўған билан ҳам шартнома имзоламоқчи эди. Аввалроқ «Ас Садд» германиялик яримҳимоячига 3 йиллик шартнома таклиф қилгани маълум бўлганди.

Бундан ташқари, 33 ёшли Илкай ўтган ҳафта Истанбулга ташрифи чоғида унга «Фенербаҳче» ва «Галатасарой»дан қизиқиш борлигини, аммо «Барселона»ни тарк этиш ниятида эмаслигини айтганди.

Шунингдек, яримҳимоячи Френки де Йонгнинг келажаги борасида Фликнинг қарори маълум. Мураббий нидерландиялик футболчини жамоада олиб қолмоқчи. 27 ёшли ҳавбек айни пайтда Ла Лигада энг кўп маош олувчи футболчи саналади — йилига 40 млн евро.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар