17.08.2024 18:26
2820
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» Слотнинг дебютида Салоҳнинг гол ва ассисти эвазига ғалаба қозонди

Англия чемпионати янги мавсумига янги мураббий билан кириб келган «Ливерпул» 1-турда 22 йиллик танаффусдан сўнг Премер-лигага қайтган «Ипсвич» устидан ғалаба қозонди. 

Биринчи бўлимда аутсайдер тенгма-тенг кураш олиб борди, аммо иккинчи бўлимда Мерсисайд клуби ташаббусни ўз қўлига олди ва Салоҳнинг гол ҳамда ассисти эвазига 3 очкони қўлга киритди. 

Эътиборлиси, Арне Слот ХХI асрда дебютини ғалаба билан бошлаган «Ливерпул»нинг биринчи мураббийига айланди. 

АПЛ. 1-тур

Ипсвич Ливерпул 0:2

17 август, «Портман Роуд»

Голлар: Жота (60), Салоҳ (65).

Ипсвич – Уолтон, Дэвис, Гривз, Вулфенден, Туанзебе (Смодич, 74), Луонго (Тэйлор, 65), Морси, Ҳатчинсон, Чаплин (Майерс-Ҳарнесс, 65), Бернс (Жонсон, 57), Делап (Ал Ҳамади, 74).

Ливерпул – Алиссон, Робертсон (Цимикас, 79), ван Дейк, Куанса (Конате, 46), Александер-Арнолд (Брэдли, 77), Мак Аллистер, Гравенберх, Диас, Собослаи, Салоҳ, Жота (Гакпо, 79).

Огоҳлантиришлар: Вулфенден (6), Ҳатчинсон (13), Бернс (24), Гакпо (90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар